Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Эрон президенти билан учрашди
Фото: mfa.uz
18 октябрь куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақида ТИВ сайтида хабар берилди.
Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий қутлови ва ҳурматини Эрон Президенти ва халқига етказди.
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийнинг 2017 йилнинг 11 сентябрида Остона шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви ва музокаралари Ўзбекистон-Эрон муносабатларини кенгайтиришнинг йўналишларини аниқлаш имконини берди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақа сиёсатига доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
13:10 / 21.02.2026
Стармер Трампга йўқ деди: АҚШ Эронга ҳужумда Британия базаларидан фойдаланолмайди
09:25 / 21.02.2026
Axios: Трамп ҳали қарор қилмаган, аммо Эронга нисбатан ҳарбий вариантлар тақдим этилган
21:58 / 20.02.2026
АҚШ Эрон қирғоқлари яқинида йирик ҳарбий гуруҳни тўплади
15:15 / 20.02.2026