Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика ОТМ Ахборот-ресурс марказларининг ягона базаси шакллантирилади
18 октябрда Ўзбекистон Миллий Матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. У “Олий таълим муассасаларини янги ўқув адабиётлари билан таъминлаш: амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги устувор вазифалар” мавзусига бағишланди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил апрель ойида қабул қилинган ПҚ-2909 сонли қарорида 5 йил муддатда энг янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларидан кенг фойдаланган ҳолда таълим жараёнини, ўқув режа ва олий таълим дастурларини янада такомиллаштириш, янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва кенг жорий қилиш, ОТМларни замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий адбиётлар билан таъминлаш, энг янги хорижий адабиётларни харид қилиш ва таржима қилиш асосида Ахборот-ресурс марказлари фондларини доимий янгилаб бориш вазифалари юклатилган.
Матбуот анжуманида маълум қилинишича, юқоридаги вазифалар ижроси юзасидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Рспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларини янги ўқув адабиётлари билан таъминлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тайёрланди.


Шу билан бирга ОТМларни энг замонавий адабиётлар билан таъминлаш мақсадида марказлашган тартибда 463 номдаги хорижий ўқув ва илмий адабиётлар келтирилган. Вазирлик бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, бу китоблар дунёнинг илм-фан ривожланган илғор мамлакатлари, АҚШ, ЕИ, Япония ва Жанубий Корея ҳамда бошқа давлатлардан олиб келинган.
Бугунги кунда ушбу китоблар А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига топширилиб, у ерда скан қилиниб, рақамли фойдаланиш учун кутубхона ахборот-ресурс марказига электрон шаклда қўйилган.
Маълум қилинишича, ҳозирда ОТМлар томонидан тақдим этилган ва Мувофиқлаштирувчи кенгашда рўйхатдан ўтган ўқув адабиётлари сони 2017 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 1116 тани ташкил этмоқда. Шундан 698 таси ОТМлар АРМга (ахборот-ресурс маркази) электрон шаклда жойлаштирилган, 1 декабргача қолгани ҳам жойлаштирилади.
Замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этиш, ўқув адабиётлари, тўпламларни яратиш, электрон кутубхона хизматларини жорий этиш, масофавий таълимни ташкил этиш масаласини ҳал қилиш устида ишлар олиб борилмоқда.


Хусусан, Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги билан ҳамкорликда республикадаги барча олий таълим муассасалари ҳузуридаги Ахборот-ресурс марказларини ягона Марказга боғлайдиган дастур ишлаб чиқилмоқда. Бунинг натижасида ОТМларнинг АРМ бир-бири билан уланади ва талабалар, қизиққан фуқаролар исталган АРМдан ўзларига керак бўлган маълумотни олишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
21:21 / 24.05.2024
Ўзбекистонда хавфли кимёвий моддалар ва чиқиндилар билан ишлаш бўйича марказ иш бошлади
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
08:09 / 16.11.2020