2 кунда 4 кг 380 грамм-Тошкент ШИИББ шунча марихуанани мусодара қилди
Тошкент шаҳар ИИББ гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни фош этмоқда. ШИИББ расмий вакили Дониёр Тошхўжаевнинг матбуот брифингида маълум қилишича, 2017 йилнинг 14 октябрь куни Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида Тошкент шаҳрига кириб келаётган фуқаро Расулов бошқарувидаги “Дамас” автоулови тўхтатилган. У кўздан кечирилганда, йўловчи сифатида келаётган ва ўзининг ҳатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган Ходулин Леонид холислар иштирокида текширилган. Унинг ёнида жами оғирлиги 724,2 граммни ташкил этувчи “марихуана” гиёҳвандлик воситаси мавжудлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Ходулинга нисбатан Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (яъни, гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда, кўп миқдорда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Бундан ташқари, 2017 йилнинг 15 октябрь куни олинган тезкор маълумотга асосан юқорида қайд этилган ЙПХ маскани ходимларининг фаолияти мақсадли тадбирга йўналтирилди.
Тадбир давомида Тошкент шаҳрига кириб келаётган фуқаро Олимов бошқарувидаги “Нексия” автоулови тўхтатилиб, кўздан кечирилганда йўловчи сифатида келаётган Агзамов Бахтиёр оғирлиги 3 кг. 656,4 граммни ташкил этувчи “марихуана” гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинди.
Агзамовга нисбатан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (яъни, гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда, кўп миқдорда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
11:50 / 09.10.2024