ECOBOZOR - Ўзбекистонда янги шаклдаги экобозорлар тармоғи
Яқин кунларда одатий озиқ-овқат бозорлари ва супермаркетлардан сезиларли даражада фарқ қилувчи янги ECOBOZOR лойиҳаси бошланади.
Одатий супермаркетда харидни амалга ошириб, истеъмолчи нафақат яхши сервисни, балки нархларни таққослаш, табиий маҳсулотларнинг кенг ассортиментини олиш имкониятини истайди. Бошқа томондан, бозорга келгач, харидор кайфияти ва унинг маҳсулотлар танловига таъсир кўрсатадиган қулай шароитларга эҳтиёж бор.
ECOBOZOR янги шаклдаги экобозорлар тармоғи - бу одатий озиқ-овқат бозори ва замонавий савдо маркази қулайлиги уйғунлигидир. ECOBOZOR лойиҳаси бевосита қишлоқ хўжалиги ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга савдо жойларини тақдим этишга асосланган. Бу ерда юқори сифатли мевалар, сабзавотлар, кўкатлар, сут, нон ва гўшт маҳсулотлари, ичимликлар, шоколад ва қандолат махсулотлари, пишириқлар ва яна кўплаб шунга ўхшаш маҳсулотларни харид қилишингиз мумкин.
Шунингдек экобозор худудида маиший кимё, дорихона ва кўплаб бошка дуконлар жойлашган бўлади.
ECOBOZOR’нинг афзалликлари
- маҳсулотнинг сифатини назорат қилиш: одатий бозорда бўлгани каби, харидорларни фақатгина гигиеник сертификатларга эга бўлган сифатли маҳсулотлар кутмоқда.
- кенг турдаги маҳсулотлар: ўнлаб сотувчилардан бирини танлаб, истеъмолчи ҳар доим излаётган маҳсулотини топади.
- савдолашиш имконияти: бизнинг аҳоли харид қилиш маданиятининг ажралмас қисми.
- қулай шароитлар: майдони 10 000 кв.м.гача бўлган кенг савдо зали, кондиционер ва иситиш тизими, саранжом ва тоза витриналар, ёқимли муҳит, озиқ-овқат араваларининг мавжудлиги.
- барча турдаги маҳсулотларнинг бир жойда жойлашгани: сабзавотлар, мевалар, гўшт ва нон маҳсулотлари, ичимликлар ва гастрономик эҳтиёжларни қондириш учун барча керакли нарсалар бир жойда.
- бепул автотураргоҳ
ECOBOZOR концепцияси мамлакат иқтисодиётининг агросаноат секторини ривожлантириш стратегиясига тўлиқ мос келади. Лойиҳанинг ишга туширилиши бандлик бозорига ижобий таъсир кўрсатади ва янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлиги даражасини оширишга ёрдам беради. Келгусида ECOBOZOR лойиҳасини бутун Ўзбекистон бўйлаб очиш режалаштирилган.
Ижарачиларга қулай шартлар
ECOBOZOR ҳудудида савдо жойлари ижарачилари учун барча зарур шароитлар яратилган: санитария хизмати, хавфсизлик хизмати, совутгич камералари, тарозилар, витриналар ва бошқа ускуналар ижараси. Савдонинг бутунлай бошқача шакли харидорга тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилар билан мулоқотга киришга, энг муҳими эса – у ёки бу маҳсулотни танлаб, савдолашиш имкониятини беради. Профессионал маркетологлар жамоаси ва пиар менеджерлар харидорлар оқимини ошириш устида доимо иш олиб боришади. Мутахассисларимиз ҳар куни истеъмолчиларга янги маҳсулотлар ва хизматлар ҳақида ҳабар беришади. Рақобатчи корхоналарни таҳлил қилишади. Тадбирлар яратиб ECOBOZOR брендини Ўзбекистон бозорида муҳимлигини оширишади. Жамоанинг асосий вазифаси сотилаётган маҳсулотларнинг сотувини ошириш бўлади.
Ижарага масаласи бўйича қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998 97 4543330 +998 98 3602525
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
08:00 / 07.10.2024
Тошкентдаги Ибн Сино бозори биноси сотувга қўйилди
17:25 / 24.08.2024