Спорт | 22:10 / 20.10.2017
13408
1 дақиқада ўқилади

Чемпионлар лигаси ўтган мавсумида энг кўп даромад олган клублар эълон қилинди - «Реал» пешқадам эмас

Фото: Zimbio

УЕФА Чемпионлар лигасининг 2016/17 мавсуми якуни бўйича клубларнинг даромади ҳақидаги молиявий ҳисоботни эълон қилди.

Унга кўра, энг кўп даромадни мусобақа финалигача етиб борган «Ювентус» клуби ишлаб топгани маълум бўлди - 110,43 млн евро.

Иккинчи ўрин «Лестер Сити» клубига насиб қилди. Чоракфиналгача етиб борган «тулкилар»нинг жами даромади 81,68 млн еврога тенг бўлди.

Мусобақа ғолиби бўлган «Реал» 81,05 млн евро даромад билан учинчи ўринни эгаллади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид