Жаҳон | 14:40 / 20.10.2017
12138
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон расмий даражада Қозоғистоннинг 100 млн. долларлик ёрдамидан бош тортмоқчи

Қирғизистон Қозоғистон билан евроосиё иқтисодий интеграцияси шароитида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида 2016 йилда имзоланган келишувни бекор қилмоқчи. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Ушбу давлат ҳукумати ташаббуси билан олиб чиқилган тегишли қонун лойиҳаси Жўқорғу Кенешга топширилди.

Қирғизистон Қозоғистон Молия вазирлигига Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида 41 миллион доллар миқдорида техник ёрдамни ўтказиб бериш мақсадида банк ҳисоб рақамларини юборган. Шунингдек, ёрдам кўрсатиш ва ундан фойдаланиш бўйича назорат тартиби тўғрисидаги баённома, техник кўмак тўғрисидаги баённома ҳам бекор қилинади. Улар Санкт-Петербург ва Москвада имзоланганди.

Мамлакат иқтисодиёт вазири Артём Новиков қонун лойиҳаси бўйича маърузачи этиб белгиланди. Лойиҳа навбатдан ташқари тартибда кўриб чиқилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид