Қозоғистон Ўзбекистонга қўшма иқтисодий ҳудудлар яратишни таклиф қилди
Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми доирасида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев қўшма иқтисодий ҳудудлар яратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Жумладан, Утембаев Қозоғистон савдо миссияси очилишидаги табрик нутқида форум иштирокчиларини икки давлатнинг ривожланаётган иқтисодий алоқалари билан таништирди ва бу алоқаларни қўшма кооперациялар ва иқтисодий ҳудудлар ёрдамида мустаҳкамлашни таклиф қилди.
Бундан ташқари, Утембаев икки давлат етакчилари томондан қўйилган ўзаро савдо айланмасини 5 млрд долларга етказиш вазифасининг муҳимлигини қайд қилиб ўтди. Бу жараёнда муҳим роллардан бири B2B (Business to business» - "бизнес бизнес учун") форматидаги бизнес-форумларни ташкиллаштиришга ажратилади.
"Икки давлат раҳбарлари томондан кейинги йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида катта биринчи минтақавий форум ўтказиш вазифаси қўйилган. Икки давлат муносабатларида ҳали бундай форум бўлмаган. Қозоғистоннинг 16 нафар ва Ўзбекистоннинг 14 нафар ҳокими минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун аниқ чораларни келишиб олиш имконига эга бўладилар", деб ўз сўзларини интиҳолади элчи.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024