ОАВ: Петербургда одамларни ўғирлаш билан шуғулланган Ўзбекистон фуқаролари ушланди
Петербургда одамларни ўғирлаш ва уларни қўйиб юбориш учун пул талаб қилиш билан шуғулланган тўрт киши қўлга олинди. Бу ҳақда Nation News хабар бермоқда.
Агентлик манбалари маълумотига кўра, 18 октябрь куни эркак киши полицияга мурожаат қилиб, танишини ўғирлаб кетишгани, уни қўйиб юбориш учун эса 60 минг рубль миқдорида пул талаб қилишаётганини маълум қилган. Натижада шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Петербург ва Ленинград вилоятида одамларни ўғирлаш ҳамда пул талаб қилиш билан шуғулланган гуруҳни қўлга олишган.
Ҳаммаси бўлиб тўрт шахс, уч эркак ва бир аёл қўлга олинган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, якунда ўғирлаб кетилган фуқаро озод қилинган. Жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
15:55 / 09.10.2024
Тошкентда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган талаба жиноий жазога тортилди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
07:47 / 23.08.2024