Жаҳон | 07:32 / 20.10.2017
5129
1 дақиқада ўқилади
Пекинда туман туфайли эълон қилинган хавфлилик даражаси амал қилиши узайтирилди
Пекинда қуюқ туман туфайли 19 октябрда эълон қилинган хавфлиликнинг зарғалдоқ даражаси 20 октябрда ҳам амал қиладиган бўлди. Бу ҳақда Хитой пойтахти метеорологик бошқармаси сайтида маълум қилинган.
Таъкидланишича, шаҳарнинг баъзи ҳудудларида кўриш узоқлиги 200 метргача қисқаради. Шаҳар раҳбарияти аҳолини йўлларда огоҳ бўлишга чақирди. Аэропортлар, темир йўллар, автомобиль, паром ва бошқа транспорт хизматларига хавфсизлик чораларини ошириш буюрилган.
Шунингдек, қуюқ туман 20 октябрда Пекинга олиб келувчи бир қатор шосселарнинг, жумладан Пекин–Ҳонконг-Макао (G4), Пекин–Куньмин (G5), Пекин–Харбин (G1), Пекин–Тайбэй (G3) трассаларининг ёпилишига сабаб бўлди.
Мавзуга оид
09:47 / 28.10.2024
Фото: Навоийда булутсимон туман ҳодисаси кузатилди
13:00 / 09.10.2024
Ботқоқликдан туристик масканга айлантирилган дарё. Пекин буни қандай уддалади?
10:09 / 29.04.2024
Илон Маск Пекинга эълон қилинмаган ташриф билан келди
14:46 / 18.03.2024