Спорт | 23:24 / 20.10.2017
17988
1 дақиқада ўқилади

«Реал» президенти судланиши кутилаётган Роналду ҳақида ўз фикрини айтди

Фото: Getty Images

«Реал» президенти Флорентино Перес солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликда айбланаётган ва буни тан олмаган ҳужумчи Криштиану Роналду эътиборини фақат футболга қаратаётганини айтди.

«Роналду хотиржам ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. У фақат ўз иши ҳақида қайғурадиган инсонлар тоифасидан. Унинг виждони пок, у ҳеч нарсани яширмаяпти ва нотўғри иш қилмаган.

Ўз вужуди ва қалбини «Олтин тўп» ва бошқа совринларни қўлга киритишга бағишламоқда. Умид қиламанки, у совринларни қўлга киритишдан тўхтамайди» - деди Перес.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Испания прокуратураси томонидан қўйилган, 14,7 млн евро миқдоридаги солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик айбловини тан олмади. Энди уни суд маҳкамаси кутмоқда.

Мавзуга оид