Жаҳон | 14:30 / 20.10.2017
13176
1 дақиқада ўқилади

Россияда Ўзбекистон фуқароси иккита юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда жабрланди

Фото: in-istra.ru

Москва вилоятининг Новопетровское қишлоғи яқинида иккита юк машинаси тўқнашиб кетди, бир инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар қилмоқда.

ЙТҲ 20 октябрь тунги соат 2:00лар атрофида юз берган, дея айтиб ўтди Москва вилояти йўл-патруль хизмати 11-батальони командири Роман Змеевский.

- Дастлабки маълумотларга кўра, 20 октябрь соат тахминан 01:40лар атрофида «Волоколамское шоссе» автомобиль йўлининг 84-километрида, Новопетровское яқинида иккита юк машинаси – DAF ва КамАЗ тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида DAF автомобили йўловчиси, Калуга вилоятида яшовчи 60 ёшли фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди. КамАЗ ҳайдовчиси, Ўзбекистоннинг 41 ёшли фуқароси эса шифохонага олиб кетилди.

Шунингдек, Роман Змеевскийнинг аниқлик киритишича, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича тергов ишлари бошланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид