Жаҳон | 17:55 / 20.10.2017
9604
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея: Пхеньян ядро қуроли бўйича музокаралар ўтказмайди

Фото: Reuters

КХДР ядро қуроли бўйича музокаралар олиб бориш ниятида эмас, дея маълум қилди Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлигининг Шимолий Америка департаменти раҳбари Цой Сон Хи. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Биз ядро қуроли бўйича музокаралар олиб бориш ниятида эмасмиз, ҳамда АҚШ КХДРнинг ядровий мақоми билан иш кўришга мажбур бўлади. Бу биз учун муҳим. Бу Корея ярим ороли ва Шимоли-Шарқий Осиёда барқарорлик ҳамда хавфсизликни сақлаб қолиш учун керак», - дея айтиб ўтди у Москвадаги халқаро анжуманда чиқиш қилиб.

Аввалроқ МРБ раҳбари Майк Помпео КХДР АҚШга бир неча ойдан сўнг ядро зарбаси бериши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид