Жаҳон | 22:28 / 21.10.2017
10526
1 дақиқада ўқилади

Кобулда яна портлаш: 15 киши ҳалок бўлди

Фото: Tolo

Афғонистонда 20 октябрда масжидларга уюштирилган ҳужумлардан кейин пойтахт Кобулда яна бир теракт амалга оширилди. Маълум қилинишича, бу теракт оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган ва яна бир неча киши жароҳатланган.

Tolo News телеканалининг хабар қилишича, террорчи-худкуш портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилни курсантлар ва уларнинг муаллифлари кетаётган автобусга олиб бориб урган. Ушбу ҳужум маршал Фаҳим номидаги ҳарбий академия ёнида содир этилган. Теракт учун жавбгарликни "Толибон" гуруҳи ўз зиммасига олган.

Ушбу теракт Кобулда бир сутка ичида амалга оширилган иккинчи теракт бўлди. 20 октябрда шиалар масжидига қилинган ҳужум оқибатида 50 дан кўпроқ киши ҳалок бўлганди.

Ушбу терактгача бир неча соат олдин Кобулдаги хавфсизликни таъминлаш халқаро кучлари бош қароргоҳи ҳудуди ракеталар ҳужумига учраганди. Маълум қилинишича, иккита ракета портлаган. Бу ҳақдаги хабар маҳаллий вақт билан соат 6:00ларда берилган.

Мавзуга оид