Жаҳон | 11:31 / 21.10.2017
21076
2 дақиқада ўқилади

НАТО Россиянинг эҳтимолий ҳужумини қайтара олмаслиги маълум қилинди

Фото: Reuters

НАТО шарқдан эҳтимолий зарбани тезкорлик билан бартараф эта олмайди. Бунга сабаб блок жамоавий тузилмасининг эскиргани. Бу ҳақда Альянс экспертлари ҳисоботида айтилади. Унинг муаллифлари Болтиқбўйи ва Скандинавия давлатлари мудофаасини кучайтиришга чақирмоқда, деб хабар беради РБК.

НАТО Россиянинг эҳтимолий ҳужумини эскирган жамоавий тузилма сабаб қайтара олмайди, у «Совуқ уруш» даврида яратилган, деб хабар қилган Spiehgel Альянс экспертлари ҳисоботига асосан.

Spiegel’нинг айтишича, Болтиқбўйи ва Скандинавия давлатлари «энг кўп таҳдидга Россия томонидан учрайди» ҳамда «тезроқ» мустаҳкамланишга муҳтож. «НАТО тезкор кучлари лозим бўлган тақдирда тезлик билан жавоб қайтара олиши борасида ишонч йўқ», - дея ҳисобот муаллифлари сўзларини келтиради журнал.

Россия Мудофаа вазирлиги октябрь ўрталарида АҚШ Польшага қўшимча зирҳли танк бригадасини махфий тарзда йўллагани, шу тариқа, мамлакатдаги қўшинлари сонини дивизияга қадар оширганини маълум қилганди. Рус ҳарбийлари маълумотига кўра, Польшага 2-зирҳли танк бригадаси келган. Шу билан бирга, 3-зирҳли танк бригадаси техникаси мамлакатни тарк этгани йўқ. 

Мавзуга оид