Жаҳон | 11:50 / 21.10.2017
6114
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Мисрда полициянинг радикаллар билан тўқнашуви оқибатида 50 дан ортиқ полициячи ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Мисрда радикаллар билан тўқнашувда полициянинг 30 нафар ходими ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Маълум бўлишича, жангарилар саҳродаги уйларда яшириниб олган. Махсус амалиёт ўтказиш учун зирхли машиналар билан таъминланган полициячилар гуруҳи сафарбар этилган. 

Полиция ҳодимлари уйларга яқинлашган вақтда гранатомётлардан ўққа тутилган. Ҳозирча, Миср ҳукумати бу маълумотни тасдиқлагани йўқ.

Бироқ РИА Новости агентлигининг мамлакат хавфсизлик хизматидаги манбаларига асосланган ҳолда хабар қилишича, Қоҳира яқинидаги Ал Ваҳат туманида юз берган тўқнашувда Миср ИИВнинг 54 ходими ҳалок бўлган. 

«Полициянинг 54 ходими ҳаётдан кўз юмган, шулардан 20 нафари офицерлардир», — деган агентлик манбаси.

Унинг аниқлик киритишича, амалиёт тугаган, полиция ва ҳарбийлар тўқнашув юз берган ҳудудни 40 км радиусда тозалаш ишларини ўтказмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид