Тошкентда Испаниянинг виза маркази очилди
2017 йил 20 октябрда Тошкентда Испаниянинг виза маркази очилиши расмий маросими бўлиб ўтди. Бу марказ Ўзбекистон фуқароларига виза хизматларини кўрсатади.
Маросимда Испания Қироллигининг Россиядаги бош консули Итсиар Акеррета Табоада, BLS International Services Ltd компаниясининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича раҳбари Санжибан Чаттерже, Испаниянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Альфонсо Лопез Пандиэлла ҳамда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирок этишди.
BLS International Services Tashkent виза маркази Испанияга Шенген визаси олиш учун виза кўмаги (маслаҳат бериш, ҳужжатлар йиғиш, ҳужжатларни кўриб чиқиб, Испаниянинг Москвадаги бош консуллигига жўнатиш) тақдим қилади.
Ушбу виза марказига асос солган BLS International Services Ltd. компанияси визалар, паспортлар олиш хизматлари тақдим қилувчи, маслаҳат хизматлари кўрсатувчи йирик компания ҳисобланади.
Компания дунёнинг 54 тадан кўпроқ давлатида операциялар амалга оширади ва бутун дунё бўйлаб 2325 та офиси орқали хизмат кўрсатади. Компаниянинг виза марказларида ҳар йили 14,3 млн дан кўпроқ виза аризалари кўриб чиқилади.
Тошкентда очилган виза маркази айни дамда синов режимида ишламоқда ва қисқа муддат учун виза олиш бўйича 150 та мурожаат олди.
Бу марказнинг очилишидан нафақат фуқаролар, балки испан визаларини олиш учун Москвага боришга ёки бошқа элчихоналарга аризалар жўнатишига тўғри келган турагентликлар ҳам фойда кўради.
Бу марказ Ўрта Осиёдаги илк шундай марказ бўлиб, сайёҳлик соҳасида Испания ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама муносабатлар ривожига ҳисса қўшади. BLS International Services Tashkent истиқболда Ўрта Осиёнинг барча давлатларида ўз виза хизматларини тақдим қилишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:58 / 10.11.2024
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024