Дунёдаги энг тезкор аллергия тести ишлаб чиқилди
АҚШ озиқ-овқат ва тиббий маҳсулотлар сифатини санитар назорат қилувчи бошқармаси (FDA) 5 дақиқада аллергияга тест ўтказувчи abioSCOPE ускунасидан фойдаланишни тасдиқлади.
Ускуна Лозаннадаги Швейцария федерал технологиялар институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган. AbioSCOPE ускунасини ишлаб чиқишга 7 йил кетди. Тадқиқотчилар уни "дунёдаги энг тезкор аллергия тести" деб аташмоқда. Олимлар қурилма билан бирга ундан фойдаланиш платформасини ҳам ишлаб чиқишди, тестлар учун бир марталик капсулалар ҳам шулар жумласидандир.
AbioScope қонни реагент билан аралаштиради. Шундан сўнг аралашмани DVD-дискка ўхшаш платага жойланади ва қурилма мураккаб молекуляр манипуляцияларини ўтказади. Илк натижалар тест бошлангандан 5 дақиқа кейин экранда пайдо бўлади, тўлиқ натижалар эса - яна 3 дақиқадан сўнг.
Ҳозирча abioSСOPE аллергиянинг фақат тўрт тури билан ишлай олади: ит ва мушукларга, ўтлар ва дарахтлар ажралмаларига. Унда аллергияни аниқлаш учун бир томчи қоннинг ўзи етарли.
FDA тасдиғидан ўтгандан сўнг, 2018 йилдан АҚШда abioSCOPE'дан фойдаланиш бошланиши мумкин.
Мавзуга оид
18:52 / 05.08.2024
Шифокор аломатларсиз иситма ҳақида маълумот берди
14:11 / 24.11.2023
Аллергик касалликлар кўрсаткичлари юқори ҳудудларда оммавий скрининг текширувлари ўтказилади
20:12 / 23.09.2023
Кузда аллергик касалликлар кучайишига таъсир қиладиган омиллар айтилди
10:09 / 16.03.2023