Спорт | 18:09 / 22.10.2017
16999
1 дақиқада ўқилади

ФИФА томонидан йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўзбекистонлик мухлислар ҳам томоша қилиши мумкин

23 октябрь куни Лондонда ФИФА томонидан йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилади. 

«The Best FIFA Football Awards 2017» тадбирини ўзбекистонлик мухлислар ҳам томоша қилиши мумкин бўлади.

Соат 22-00дан бошлаб, UZREPORT TV ҳамда FUTBOL TV тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.

Душанба оқшомида бўлиб ўтадиган ушбу маросимда дунёнинг энг яхши эркак футболчиси ва аёл футболчиси, шунингдек, энг яхши эркаклар жамоасининг мураббийи, энг яхши аёллар жамоасининг мураббийи каби номинацияларда ғолиблар тақдирланади. Ғолиблар ФИФАга аъзо мамлакатларнинг мураббийлари, футболчилари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг овозлари асосида аниқланади. 

Умуман олганда, ФИФА гала-оқшомида 8 та номинацияда ғолиб тақдирланиб, 11 кишидан иборат дунёнинг рамзий терма жамоаси ҳам аниқланади.

Мавзуга оид