Жаҳон | 17:00 / 22.10.2017
4839
1 дақиқада ўқилади

Германияда 2017 йилда терроризмга доир 900 иш қўзғатилди

Германияда 2017 йилнинг январидан бошлаб терроризм билан боғлиқ 900 иш қўзғатилди. Уларнинг аксарияти - 800га яқини ислом дини билан ниқобланган жиноий ишлар, қолгани эса - чап ёки ўнг радикал асосга эга. Бу ҳақида Германиянинг Die Welt газетаси мамлакат Бош прокуратурасига асосланиб хабар берди

Шунингдек мамлакатда статистиканинг сезиларли даражада ошиши кузатилган - 2016 йилда ГФРда террористик фаолиятга доир 250 иш қўзғатилган. 

"Адлия органлари исломни ниқоб қилганларга жазо белгилаш учун турли ҳуқуқий имкониятларга эга, - деди Германия либерал-демократик партиясининг раис ўринбосари Вольфганг Кубикки. - Бироқ адлия органларининг жуда бандлиги сабаб бизга ҳам прокуратура органларида, ҳам судларда кўпроқ ходимлар талаб қилинади. Агар экстремистлар Германия фуқароси бўлмаса, уларни мамлакатдан депортация қилиш мажбурий чора бўлиши керак". 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид