Жамият | 15:57 / 22.10.2017
30121
1 дақиқада ўқилади

Қизалоқ онасининг "Мен сени яхши кўраман" сўзларини биринчи марта эшитди (видео)

Туғма эшитиш қобилияти заиф бўлган қизчанинг ота-онаси икки ойлик Шарлоттанинг эшитиш аппарати ёрдамида биринчи марта онасининг "Мен сени яхши кўраман" сўзларини эшитган видеоси билан бўлишди. 

Ролик деярли икки ҳафта ичида Facebook ижтимоий тармоғининг 15 миллиондан зиёд фойдаланувчиси томонидан томоша қилинди. 

GoodHousekeeping'да таъкидланишича, қизчанинг онаси Кристи видеони бу қадар кенг оммага намойиш этиш нияти бўлмаган. Бироқ қариндошлари уни бунга кўндиришди. 

"Майли, бунинг ёмон томони йўқ-ку, дея ўйлаб қолдим. Уни ҳамма томоша қила қолсин", - дейди Кристи.

Ёш она видеороликнинг бу қадар машҳур бўлиб кетишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Ҳозир Шарлотта яқинларининг овозини завқ билан тингламоқда, айниқса икки ёшли опаси Кэмероннинг. 

Мавзуга оид