Яшнобод туманидаги бекатда ўғрилик қилган аёл ушланди
2017 йилнинг 21 октябрь куни тахминан соат 08:00 ларда, Ч.С. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яшнобод туманида жойлашган бекатда, фуқаро О.Н. чалғиганлигидан фойдаланиб, унинг сумкасидан 800.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик, яъни жабрланувчиниг сумкасидан мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш (киссавурлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
09:00 / 09.09.2024
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган шахс ушланди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024