Жаҳон | 16:00 / 23.10.2017
3658
2 дақиқада ўқилади

Мадрид Каталонияга доир қарорлардан норози бўлганларга судга мурожаат қилишни таклиф қилди

Фото: AFP

Испания ҳукумати Каталониядаги вазиятни тартибга солиш борасида марказий ҳукумат қарорларининг қонунийлигига шубҳа билдираётганларга Конституцион судга мурожаат қилишни тавсия қилди. Бу ҳақида душанба куни ҳукумат раиси ўринбосари, ҳудудий бошқарув вазири Сорайя Саенс де Сантамария маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, минтақа раҳбари Карлес Пучдемон "Сенатга келиш ва ўзи зарур деб топган баёнотни оммага эълон қилиш имконига эга". 

"Шанба кундан бизни нима кутмоқда - институционал нейтралитет шароитларида қонунга риоя қилиш тартибини қайтариш учун вазирлар Каталония ҳукумати ваколатларини ўз зиммаларига олишади, - дея таъкидлади бош вазир ўринбосари Onda Cero радиостанциясига берган интервьюсида. - Сенат 155-моддани тасдиқлаши билан Пучдемон ва унинг ҳукумати ўз функцияларини бажаришни тўхтатади". 

Саенс де Сантамариянинг аниқлик киритишича, 21 октябрда Вазирлар маҳкамасининг фавқулодда йиғилишидан кейин Мадрид Барселона билан алоқага чиқмаган. "Чораларнинг конституцияга мувофиқлигига шубҳа қилганлар судга мурожаат қилишсин", - деган бош вазир ўринбосари. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид