Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия давлат сирларини ҳимоя қилган зобит ИШИД учун жанглардан сўнг Тожикистонга топширилди
Россия фуқароси ва РФ армиясининг собиқ капитани Денис Хисамов Туркияда қўлга олинганидан сўнг Душанбега олиб кетилди. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги хабар қилган.
Россиялик зобитнинг Тожикистонга топширилишига сабаб – у Туркияга Тожикистон фуқароси номига расмийлаштирилган сохта паспорт билан кирган, сўнг ИШИД жангарилари сафига бориб қўшилган.
Тожикистон ИИВ хабарида таъкидланишича, Хисамов Ироқ ҳамда Сурия ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда фаол иштирок этган, бироқ Туркия орқали Россияга қайтиб келишга уринганида турк полицияси томонидан сохта паспорт билан ушланган.
Тожикистон ИИВ матбуот маркази бошлиғи Умаржон Имомалининг «Интерфакс»га аниқлик киритишича, Хисамов сўроқ пайтида Россия Мудофаа вазирлигидан 2009 йилда ўз хоҳишига кўра кетганини хабар берган. У бунга қадар Россия Мудофаа вазирлиги 274-Илмий маркази давлат сирини ҳимоя қилиш хизмати бошлиғи лавозимини эгаллаган.
«Хисамов Денис Россия Федерациясига жиноятни амалга ошириш мақсадида қайтмоқчи бўлган», - дея таъкидланади Тожикистон ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026