Жаҳон | 22:32 / 23.10.2017
4633
2 дақиқада ўқилади

Женевада Мьянма бўйича донорлик анжуманига старт берилди

Фото: aa.com.tr

БМТнинг Женевадаги штаб-квартирасида Мьянмада зўравонлик ва босимга дуч келган роҳингя мусулмонлари вакилларига ёрдам беришга доир донорлик анжуманига старт берилди. "Анадолу" шу ҳақида хабар берди

Мьянмадаги Аракан провинциясида яшовчи мусулмонлар 25 августдан кейин Мьянма армияси ва буддистлар ҳужумларининг янги тўлқинига дуч келишди ва қўшни Бангладешга оммавий тартибда қочишга мажбур бўлишди. 

Анжуман ташкилотчилари - Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ), БМТ Олий комиссарининг Қочқинлар иши бўйича бошқармаси ва БМТнинг Гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи идораси. Муҳокамалар Европа Иттифоқи ва Кувайт раислиги остида ўтмоқда. 

Анжуман очилишида қатнашган БМТнинг гуманитар масалалар бўйича бош котиб ўринбосари Аракан штатида мусулмон аҳолига нисбатан шафқатсизликлар давом этаётганини маълум қилди. 

"Мусулмонлар Бангладешдан ўз уйларига қайтишлари мумкин бўлиши учун, биринчи навбатда, Аракандаги зравонликларни тўхтатиш зарур. Халқаро ҳамжамият ҳар қачонгидан-да кўпроқ Аракан муаммосига эътибор қаратмоқда. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам шундай бўлади", - дея таъкидлади у. 

Гранди халқаро ҳамжамият ва донорларни роҳингя мусулмонларининг фавқулодда эҳтиёжларини қониқтириш учун маблағ ажратишга чақирди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид