Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Қозоғистондан қарз олишни истамади
23 октябрда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонни 2016 йил 29 декабрдаги иқтисодий интеграция шароитларида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги келишувнинг бекор қилиниши бошланганини хабардор қилди.
Қозоғистон доимо Қирғизистонга унинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши бўйича мажбуриятларини бажаришида зарур техник кўмакни тезкорлик билан беришга мойил бўлган.
Имзоланган ҳужжатлар ўз вақтида ратификация қилинганди ва Қозоғистон молиявий кўмагининг биринчи транши ноябрда келиб тушишиши керак бўлган.
Бу маблағлар эртароқ ҳам ажратилиши мумкин бўлган, бироқ Қирғизистон томондан зарур ҳужжатлар ва тегишли сметаларнинг тақдим қилиниши жараёни чўзилиб кетган.
Аввалроқ Қозоғистон Қирғизистонда юз берган май ойидаги табиий офат туфайли Бишкекка гуманитар ёрдам бермоқчи бўлган. Қирғизистон Қозоғистонга таклиф этилган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, "Қозоғистон томондан гуманитар ёрдам бериш ўз долзарблигини йўқотган"ини айтган.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026