Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзиньпин номи Хитой Коммунистик партияси уставига киритилди
Хитой Коммунистик партияси ўз уставига тузатишлар киритишни маъқуллади, унга кўра мамлакатнинг амалдаги етакчиси Си Цзиньпин ва унинг сиёсий мафкураси ҳужжатда тилга олинади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Хусусан, тузатишга кўра, ҳужжатда Си Цзиньпин исми ва «Си Цзиньпиннинг янги даврдаги Хитой хусусиятларига эга социализм ҳақидаги назарияси» тилга олинади.
Таъкидланишича, Мао Цзэдундан сўнг Хитой етакчиларидан биронтаси ҳам «ҳужжатга киритилган шу номдаги мафкурага эга бўлмаган». ХХР собиқ етакчиси Дэн Сяопиннинг исми ўлимидан сўнг – 1997 йилда киритилган.
Хитой Коммунистик партиясининг XIX-қурултойи сешанба куни Халқ йиғилишлари уйида уставга тузатишлар киритиш бўйича овоз бериш, ХКП МҚ ва Интизомни текшириш бўйича Марказий комиссия янги таркибини сайлаш билан якунланди.
Марказий қўмитага 200 дан ортиқ киши кирди, улар орасида ХХР раиси Си Цзиньпин ва Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян ҳам бор. Кутилишича, улар МҚ Сиёсий бюроси ва Сиёсий бюро доимий қўмитасининг аъзоларига ҳам айланишади.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026