Жаҳон | 08:27 / 24.10.2017
13711
1 дақиқада ўқилади

Собиқ иттифоқ вақтидаги сунъий йўлдош Зимбабве устида парчаланиб кетди

Фото: pixabay.com

Орбитадан оғишиб, Ер томон йўл олган, Собиқ иттифоқ вақтида учирилган "Молния-1-44" сунъий йўлдоши Зимбабве ҳудуди устида парчаланиб, йўқ бўлиб кетди. Бу ҳақда АҚШнинг коинот қурилмалари парвозларини кузатувчи онлайн-хизмати маълум қилди.

Аввалроқ Россиянинг космонавтика академияси академиги Александр Железняков сунъий йўлдошнинг фақатгина 500 граммгача келадиган майда бўлаклари Ергача етиб келиши мумкинлигини айтганди. Унинг таъкидлашича, йилига 50 га яқин сунъий йўлдош орбитадан чиқиб кетади.

Дастлаб "Молния-1+" негизидаги сунъий йўлдош тизими Собиқ иттифоқ ҳудудида телефон-телеграф алоқасини таъминлаш ҳамда марказий телевидениенинг дастурларини узатиш учун қўлланган.  

1965-1967 йилларда бу сунъий йўлдошлар негизида алоқа ва "Корунд" жанговар бошқарув тизимини яратишга қарор қилинган. Тизим қуролланишга 1975 йилда олинган, ундаги сунъий йўлдошлар сони 4 тадан 8 тагача оширилган.

Мавзуга оид