Ўзбекистон | 10:00 / 25.10.2017
20610
1 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Бектурдиев Кадирбай Бекбосинович Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бу лавозимда бироз олдинроқ Мактабгача таълим вазирига биринчи ўринбосарликка ўтган Собитхон Турғунов ўрнини эгаллади.

Бектурдиев Кадирбай Бекбосинович шу вақтгача Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига раҳбарлик қилиб келаётганди.

Бундан аввалроқ Дилшод Кенжаев Халқ таълими вазирига Маънавият масалалари бўйича ўринбосар, Жаҳонгир Сидиқов эса Молиявий масалалар бўйича ўринбосар этиб тайинланганди.

Халқ таълими вазирининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида шу йилнинг июлидан буён Алишер Саъдуллаев ишлаб келмоқда.

Мавзуга оид