Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон парламенти Жумақодиров эгаллаган лавозимга Кенекеев номзодини тасдиқлади
Қирғизистон парламенти депутатлари чоршанба куни республика бош вазирининг ўринбосари лавозимига Даир Кенекеев номзодини тасдиқладилар. Бу ҳақда ТАСС мамлакатнинг қонун чиқарувчи органи матбуот хизматига таянган ҳолда хабар тарқатди.
«Парламент аъзоларининг аксарияти Кеэнекеев номзодини қўллаб-қувватлади», - дея маълум қилишган матбуот хизматидан. Режага кўра, бош вазирнинг янги ўринбосари ҳукуматда иқтисодий блок масалаларига жавоб беради.
Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Сапар Исоқов томонидан номзоди тавсия этилган Кенекеев бугунги кунга қадар республиканинг Талас вилоятида ҳукуматнинг ваколатли вакили сифатида ишлаган.
Кенекеев Новосибирск қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ва Қирғизистон халқаро университети битирувчиси. Шунингдек, у Қирғизистон қурилиш, транспорт ва архитектура давлат университети дипломига эга.
Аввалроқ бу лавозимни Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги Садовое қишлоғида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 октябрь куни вафот этган Темир Жумақодиров эгаллаган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026