Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мудофаа вазири тарихда илк марта Қатарга ташриф буюрди
Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу Қатарга келди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, бу Россия тарихида мамлакат мудофаа вазирининг Қатарга илк ташрифидир.
"Қатар мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад Ал-Аттийя билан музокаралар давомида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади", деб айтди журналистларга Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили, генерал-майор Игорь Конашенков.
Ташриф давомида Доҳада ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро келишув имзоланди. Икки давлат мудофаа вазирлари келишув остига ўз имзоларини қўйишган. Шунингдек, вазирлар иштирокида "Рособоронэкспорт" ва Қатар мудофаа вазирлиги вакиллари ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида меморандум ва ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома имзоланган.
Кутилишича, Шойгуни Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол-Соний қабул қилади. Учрашув вақтида глобал ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026