Тожикистонда 9 кишидан иборат гуруҳ ИШИД ғояларини тарғиб қилиб келган
Тожикистоннинг Хатлон вилоятида яшовчи тўққиз киши ИШИД террорчилик гуруҳининг ғояларини тарғиб қилганлик учун узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Вилоят суди раисининг ўринбосари Темур Бойзоданинг хабар беришича, суд жараёнида гуруҳнинг ҳар бир аъзоси айби тўлиқ исботлади.
Бошқа манбалардан маълум бўлишича, гуруҳ раҳбари Файзиддин Шомардонов 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. Саидмурод Баротов 18 йилга, Абубакр Сатторов 15 йилга қамалди. Икки шахс 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди, гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам узоқ муддатли жазони олди.
Хабар қилинишича, судланган шахслар ИШИД ғояларини тарғиб қилиш билан бир вақтда, ёшларни ушбу террорчилик гуруҳи сафига ёллаш билан шуғулланганлар. Терговда аниқланишича, Файзиддин Шомардонов Сурия ва Ироқдаги ИШИД жангарилари билан доимий алоқада бўлган, дея айтиб ўтган вилоят судидаги манба.
Маълум бўлишича, маҳкум Абубакр Сатторовнинг қариндошлари Тожикистон Олий судига кассация шикояти беришмоқчи. Унинг отаси Файзиддин Сатторовнинг фикрича, Абубакрга туҳмат қилинган. «Менинг ўғлим ҳар доим қонунга бўйсунувчи фуқаро эди ҳамда Қўрғон-Тепа шаҳридаги "Royal Baby" компаниясида ишлаган. Ҳозирча менга суд қарорини беришмади. Бироқ мен суд қарорига қарши мамлакат парламентига шикоят хати ёзиб қўйдим», - деди у.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:00 / 19.10.2024