«Абу-Сахий» автобекатида 23 млн. сўмни ўғирлаб кетишди
2017 йилнинг 22 октябрь куни тахминан соат 19:30ларда, муқаддам судланган Л.Н. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор туманида жойлашган «Абу-Сахий» автошохбекатида, фуқаро Н.Б.нинг бошқарувида бўлган "Mercedes benz 0202D" русумли автобус қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, мазкур автобуснинг эшигини очиб, унинг ичидан 23.312.000 сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғирлик, яъни анча миқдорда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
21:01 / 05.08.2024