Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги юридик хизмат ходимлари малакасини синовдан ўтказди
Қонун ҳужжатлари талабларига кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги юридик хизмати бош юрисконсульти Зуҳриддин Мавлонов, “Ўздавэнергоназорат” давлат инспекцияси етакчи юрисконсульти Раҳим Барноев, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги юридик бўлим бошлиғи Шерзод Уринов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзинжиниринг” республика лойиҳа институти юридик бўлим бошлиғи Ольга Цой, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош юрисконсульти Саидакрам Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази юрисконсульти Худоёр Машарипов, “Ўзпахтаэкспорт” акциядорлик жамиятининг юридик бўлим бош мутахассиси Саида Ризаева ҳамда “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти бош юрисконсульти Аъзам Мубараков Адлия вазирлигида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилди.
Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида амалга оширилади.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026