Light | 22:20 / 26.10.2017
28810
2 дақиқада ўқилади

Энг бой украиналиклар рейтинги эълон қилинди

Фото: sharij.net

Украиналик бизнесмен Ринат Ахметов 2017 йилги энг бой украиналиклар юзталигининг 1-ўринини эгаллади. Украина президенти Пётр Порошенко эса ушбу рўйхатнинг 5-ўринидан жой олди. Рейтинг Украинанинг "Новое время" нашри ва Dragon Capital инвестиция компанияси билан биргаликда тузилган.

Ахметовнинг бойлиги 6,96 млрд долларга баҳоланган. Ахметов ушбу рейтингнинг ўтган йилги талқинида ҳам 1-ўринни эгаллаган, ўшанда унинг бойлиги 4,1 млрд долларга баҳоланганди. 

2-ўринни бизнесмен Виктор Пинчук эгаллаган, унинг бойлиги 1,4 млрд долларга баҳоланган. 3-ўринни 1,4 млрд доллар билан бизнесмен Константин Жеваго, 4-ўринни Олий рада депутати Вадим Новинский 1,2 млрд долларлик бойлик билан эгаллаган. 

Рўйхатнинг 5-поғонасини юқорида айтилгандек, Пётр Порошенко эгаллаган. Унинг бойлиги бир миллиард долларга баҳоланган. Ўтган йил Порошенко 949 млн доллар билан 4-ўринни эгаллаганди.

6-ўринни миллиард доллар билан "Приватбанк" банки эгаларидан бири Игорь Коломойский, 7-ўринни 763 млн доллар билан Геннадий Боголюбов, 8-ўринни худди шундай бойлик билан Group DF молия-саноат гуруҳи эгаси Дмитирий Фирташ эгаллаган.

Украинадаги энг йирик агрофирмалардан бири "Мироновский хлебопродукт" эгаси Юрий Косюк 693 млн доллар билан 9-ўринни эгаллаган.

Етакчи ўнталикни оилавий жуфтлик Александр ва Галина Герегилар эгаллаган. Уларга "Эпицентр" қурилиш материаллари гипермаркетлари тармоғи тегишли бўлиб, уларнинг бойлиги 688 млн долларга баҳоланган. 

Мавзуга оид