Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи коинот лойиҳаларига 12 млрд евро ажратмоқчи
Европа Иттифоқи 2014-2020 йиллардаги давр учун йирик коинот лойиҳаларига 12 млрд евро сармоя ажратди ва бу лойиҳалар миллионлаб одамларга хизмат қилишни бошлади, деб таъкидлаб ўтилди ташкилотнинг раиси Жан-Клод Юнкер ва Франция президенти Эмманюэль Макроннинг Гвианадаги Куру коинот марказига биргаликдаги ташрифи бошланиши муносабати билан Еврокомиссияда.
26 октябрдаги баёнотда таъкидланишича, бу ташриф Европа учун коинот стратегияси тақдимотидан бир йил кейин юз бермоқда ва "Европа Иттифоқи стратегик манфаатларини таъминлаш учун саноат сиёсати"ни илгари суришнинг бир қисми ҳисобланади.
Европа Иттифоқининг коинот лойиҳалари орасида Ерни кузатиш дастури "Коперник", "Галилей" навигация тизимлари, EGNOS қайд қилиб ўтилди.
"Европанинг бу коинот дастурлари миллионлаб одамларга хизмат қилмоқда. Коинот маълумотларининг қўлланиши эвазига авария-қутқарув хизматлари, табиий офатларга жавоб бериш органлари, авиация, қишлоқ хўжалиги самарадорлиги сезиларли ошди. Кўплаб корхоналар бу маълумотлардан инновацион усуллар учун фойдаланадилар", деб айтилган баёнотда.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026
Европа Иттифоқи ноқонуний мигрантларга қарши чораларни кучайтирмоқда
11:05 / 16.06.2026
Каллас: ғарб санкциялари Россияга 1,3 трлн еврога тушди
23:16 / 12.06.2026