Ҳакамлар «Пахтакор» - «Бунёдкор» ўйинида гол бўлган-бўлмаганини телеканал ходимидан сўрашди
Олий Лиганинг 26-турида «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари ўртасидаги Тошкент дербисида можароли ҳолат юзага келди.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида «Бунёдкор» жарима майдончасида саросимали ҳолат юзага келди, ҳимоячилар тўпни дарвоза чизиғи устида босиб тўхтатиб қолишди. Аввалига ўйин ҳаками Азиз Асимов гол бўлмаганини кўрсатди, аммо қанот ҳаками Дониёр Сайлавов гол бўлганини айтди ва ҳакам қарорини ўзгартирди. Аммо шу вақтда меҳмон жамоа футболчилари ҳакамни ўраб олиб унга босим ўтказа бошлашди. Натижада, ҳакам ёрдамчининг олдига бориб, вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилди. Бу жараён туфайли 5 дақиқа ўйин тўхтаб қолди.
Энди маълум бўлишича, ҳакамлар бу вазиятда гол бўлмаганини Спорт ТВ телеканали орқали аниқлашган. Аниқроғи, тўртинчи ҳакам Спорт ТВ операторидан гол бўлган-бўлмаганини билиб беришни сўраган ва у жавобни майдондаги ҳакамларга етказган.
«Менга айтишларича, тўртинчи ҳакам операторларимиздан бирининг олдига келиб, гол бўлдими ёки бўлмадими, деб сўрабди. Ходимимиз жавобини айтгандан кейин, ҳакамлар яна маслаҳатлашиб туришди», деди Спорт канали режиссёри Жамолиддин Бобожонов «Орият Доно» радиоканалидаги «Футбол плюс!» дастурида.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» бу ўйинда барибир ноҳақ гол эвазига ғалаба қозонди. 85-дақиқада Камолиддин Тожиевнинг ўйиндан ташқари ҳолатдан урган голи ҳакам томонидан ҳисобга олинди.
Ўйиндан кейин назоратчи бош ҳакам Азиз Асимовга 7,8 балл қўйган. Қанот ҳакамларидан Сидоров 8 балл олган. Учрашувда кўплаб хатоларга йўл қўйган ва айниқса, ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голда оффсайдни кўрмаган Дониёр Сайлавов 4 балл билан баҳоланган.
Мавзуга оид
13:50 / 02.11.2024
«Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
22:55 / 11.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилди
19:04 / 01.08.2024