Жамият | 20:50 / 27.10.2017
42808
2 дақиқада ўқилади

Она хаста ўғлини арқон билан тизгинланган ҳолда сайрга олиб чиқди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Ливерпулда яшовчи аёлнинг аутизм ташхиси қўйилган ўғлини судраб юрган видеоси тарқалди. Ролик Joe Cain'нинг Twitter-аккаунтида чоп этилди. 

Liverpool Echo маълумотига кўра, воқеа шаҳар марказида йирик савдо маркази ёнида тасвирга олинган. Нашр ролик қаҳрамони билан боғланишга муваффақ бўлди. Унинг сўзларига кўра, 3 ёшли ўғли аутизмдан азият чекади ва уни жойидан қимирлатишнинг бошқа иложи йўқ. Аёл шунингдек болани бир ўзи катта қилиши ва жуда кўп ҳолатларда атрофдагиларнинг таъқибига дуч келаётганини айтган.

"Мени ёмон она деб ҳисоблашади, бироқ бундай эмас. Мен яхши онаман... Ўғлимга аутизм ташхиси қўйилган. Уни тутқаноғи тутиб туради ва шундай пайтларда у ерга ётиб олади. Ўғлимни фақат шу йўл билан ўрнидан қўзғата оламан", - дейди аёл. У одамлар унинг оғир ҳаётий вазиятини тушунмасдан муҳокама қилишлари нотўғри эканини қўшимча қилди.

Тармоқ фойдаланувчилари болага бундай муносабатда бўлиш махсус текширувларни талаб қилишини таъкидлашди. Изоҳловчилар шунингдек воқеага аралашмаган ролик муаллифини ҳам танқид қилишди. Охир-оқибат Joe Cain  видеороликни ўчириб ташлади. 

Ливерпуль полицияси воқеани текширишга киришди, ҳозирда воқеа гувоҳлари изланмоқда.

Мавзуга оид