Жаҳон | 12:55 / 27.10.2017
13200
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари АҚШнинг КХДРга нисбатан мақсадини айтди

Фото: Reuters

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги қуролсизлантирилган ҳудудга ташрифи чоғида маълум қилишича, АҚШнинг мақсади – ярим оролни ядро қуролидан холи жойга айлантириш. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.

«АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилганидек, бизнинг мақсадимиз – уруш эмас, балки Корея ярим оролини тўлиқ, текширувлардан ўтадиган ва орқага қайтмайдиган ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш», - дея айтиб ўтди Мэттис.

Унинг таъкидлашича, қуролсизлантирилган ҳудудга ташрифи ҳар икки Корея ўртасидаги «кучли фарқни» кўрсатиб беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид