Twitter чорак якунларига кўра биринчи марта соф фойда олиши кутилмоқда
Twitter компанияси 2017 йилнинг тўртинчи чорагида биринчи марта соф фойда олиши мумкинлигини маълум қилди. Микроблоглар сервиси эгаси учинчи чоракни 21 миллион доллар камомад билан тугаллади, бу 2016 йилнинг худди шу вақтига нисбатан 79 офизга кам, дейилади Twitter ҳисоботида.
Twitter 2006 йилда асос солинган вақтдан буён чорак ҳисоботини бирор марта фойда билан ёпмаган. Сервис харажатларни қисқартириш ва бошқа компанияларга маълумотларни сотишга доир шартномаларини ошириш ҳисобига фойдага чиқишни режалаштирмоқда.
Twitter'нинг июль-сентябрь ойлари учун даромади 4 фоизга қисқарди ва 590 миллион долларни ташкил қилди. Thomson Reuters таҳлилчилари бу кўрсаткич 587 миллион доллар даражасида бўлишини кутишаётганди. Даромаднинг асосий манбаи аввалгидек реклама бўлиб қолмоқда, у Twitter'га 503 миллион доллар келтирди (йиллик ҳисобда 8 фоизга кам). Компания маълумотларни лицензиялаш ва бошқа манбаларда 87 миллион доллар ишлаб олди, бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 22 фоизга кўпдир.
Таъкидлаш жоизки, учинчи чоракда Twitter аудиторияси 4 миллионга ошди ва 330 миллион фойдаланувчига етди.
26 октябрь куни Нью-Йорк биржасидаги савдолар давомида Twitter акциялари 14 фоиздан ортиққа қимматлашди. Қимматли қоғозлар нархи уч карра макисмумга - 19,76 долларга етди.
Мавзуга оид
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
10:11 / 01.11.2023
Маскнинг ҳаракатлари туфайли Twitter қиймати 55 фоизга тушиб кетди
22:42 / 26.10.2023
Маск X платформасида янги функция ҳақида эълон қилди
21:13 / 19.09.2023