Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда йил охиригача 86 та янги автобус йўналиши очилади
Ўзбекистонда йил охиригача 86 та янги автобус йўналиши очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлигидан хабар беришган.
Бугунги кунда эса йўловчиларга 57 та йўналиш бўйича хизмат кўрсатиш бошланган. Бу жараёнда энг асосийси - ташувчиларни зарур транспорт воситалари билан таъминлаш. Вазиятни ўзгартириш учун мамлакатда жорий йилда жами 537 та янги автобус сотиб олиш режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, айни кунда мутахассислар 81 та йўналишда йўл шароитларини ўрганишган ва автобуслар ҳаракатини очиш учун махсус ҳужжатларни тайёрлашган. Жами 26 та шаҳар, 44 та шаҳар атрофидаги ва 16 та шаҳарлараро йўналишлар ишга туширилади.
Бугунги кунда бутун мамлакат бўйлаб 80 та ташувчи 440 та «Исузу» русумли автобусларни сотиб олди ва улар йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
09:56 / 11.07.2026
Ryanair рейсида иллюминатор синди, йўловчи жароҳатланди
09:23 / 11.07.2026
Тошкентда автобус қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
10:05 / 22.06.2026