Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Туркия бизнес маркази ташкил этилади
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 2017 йил 25-26 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Туркияда бўлди.
ЎзА хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни куннинг иккинчи ярмида Истанбул шаҳрига ташриф буюрди. У ерда Ўзбекистон Республикаси президенти ва Туркия Республикаси бош вазири Бинали Йилдирим иштирокида икки мамлакат молия ва ишбилармон доиралари учрашуви бўлиб ўтди.
Президент яқин йилларда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 3-4 миллиард долларга етказиш бўйича келишувга эришилгани, бу икки мамлакат ишбилармонлари учун кенг имкониятлар яратишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Туркия компаниялари раҳбарларининг Ўзбекистонда бизнес юритиш борасидаги фикрлари билан қизиқди.
Туркиялик ишбилармонлар президент раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади. Валюта бозори эркинлаштирилгани, виза олиш тартиби соддалаштирилгани ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун қулайликлар яратгани таъкидланди.
Инвесторлар ва йирик компаниялар билан тўғридан-тўғри алоқаларга қулай шароит яратилаётгани, Ўзбекистонда Туркия бизнес маркази ташкил этилиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026