Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамасининг ФВВ бўйича қарори чиқди
Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги 863-сон «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий ва тузилмавий бўлинмалари моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Ҳужжат билан 2018–2020 йилларда ФВВ бўлинмаларини маҳаллий ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган мол-мулк билан моддий-техник жиҳозлаш комплекс дастурлари тасдиқланди.

Ушбу мақсадларда қуйидагилар амалга оширилмоқда:
• «Ўзавтосаноат» – ФВВнинг техник вазифаларига мувофиқ авариявий-қутқарув техникаси ишлаб чиқарилишини таъминлайди;
• «Ўзмахсусимпекс» – мустасно тариқасида, 31.12.2020 йилгача махсус ускуналарни ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг бошқа импорт мол-мулкларни ҳарид қилиш бўйича тендер (танлов) ўтказмасдан, етказиб берувчиларнинг импорт шартномасини кейин инвестициялар бўйича давлат қўмитасида энг яхши таклифларини танлаб олиш йўли билан шартномалар тузади.
Жиҳозлаш бўйича харажатлар Давлат бюджети, ФВВнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг жалб этилган кредитлари ва грантлари ҳамда бошқа таъқиқланмаган манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжат 23.10.2017 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:40 / 18.06.2026