Жамият | 23:04 / 28.10.2017
7040
2 дақиқада ўқилади

Америкалик бир доллар ва тувакдаги ўсимликни ўғирлагани учун 15 йилга қамалиши мумкин

Фото: Fotolia / Vivian Seefeld

АҚШнинг Пенсильвания штатида яшовчи йигит бир доллар ва тувакдаги ўсимликни ўғирлаганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда The Morning Call нашри хабар берди. У бу қилмиши учун 15 йилга қамалиши мумкин.

Йигит 21 мартга ўтар кечаси Аллентаун шаҳридаги барга ўқотар қурол билан бостириб кирган. Бар эгаси шовқинни эшитиб, ўғрини тўппонча билан кутиб олган. Йигит бардан бир доллар олганча қочиб қолган.

2,5 соат ўтгач, у бир уйнинг ойнасига ўқ узиб, уй ичига кирган. "Устаси фаранг" ўғрини бу уйда тувакдаги ўсимликдан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмаган. У ўсимликни марихуана деб ўйлаб, ўзи билан олиб кетган..

Сўнгра йигит кўчада турган автомобиль ичидаги нарсаларни ўғирламоқчи бўлган. Бироқ машина эгаси бўлган аёл ўғриликнинг "қизғин палласи" устига келиб қолган ва йигит яширинишига тўғри келган.     

Йигит унча омадли кечмаган учта "ов"дан кейин қуролини ташлаб юборишга қарор қилган, лекин бу гал ҳам уни омади чопмаган: унинг бу ҳаракатларини полициячилар кўриб қолишган. Йигит қочишга уринган, бироқ кўп ўтмай ушланган. Аниқланишича, унинг қуроли ҳам ўғирланган бўлган.

Мавзуга оид