Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШ ва Исроилни мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун жавобгарликка тортмоқчи
Женева конвенцияларига кўра, барча давлатлар халқаро гуманитар ҳуқуққа риоя қилиш ва уни амалга ошириш мажбуриятини олади, деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бақоий.
Фото: Majid Asgaripour/WANA
Эрон АҚШ ва Исроилни мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун жавобгарликка тортмоқчи. Бу ҳақда «РИА Новости»га Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бақоий маълум қилди.
«Биз буни қилишимиз керак. Ўйлайманки, нафақат Эрон, балки бутун халқаро ҳамжамият жавобгарликка тортишни сўрамоқда. Чунки АҚШ ва Исроилнинг қилмиши халқаро тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятдир. Бу уруш жинояти, инсониятга қарши жиноят», деди Бақоий.
Унинг тушунтиришича, Женева конвенциясининг 1-моддасига кўра, барча давлатлар халқаро гуманитар ҳуқуққа риоя қилиш ва риоя этилишини таъминлаш мажбуриятини оладилар.
«АҚШ ва Исроил томонидан содир этилган ваҳшийликлар ушбу тамойилларни бузгани сабабли, менимча, БМТга аъзо барча давлатлар АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортишга чақириши керак», деб қўшимча қилди у.
«Эронга келсак, бу барча эронликлар томонидан доимий чақириқ бўлади ва биз бутун ички тизимимиздан, шунингдек, уларни Эрон халқига қарши содир этган даҳшатли жиноятлари учун жавобгарликка тортиш учун халқаро ҳуқуқдан фойдаланамиз», деди у.
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан, Теҳронга зарба бера бошлади. Ҳужумнинг биринчи кунидаёқ Эрон олий раҳбари Али Хоминаий ўлдирилди.
Можаро давомида Эрон ҳарбий ва сиёсий раҳбарияти аъзолари, хусусан, Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Абдулраҳим Мусавий, ИИҚК қўмондони Муҳаммад Покпур, мудофаа вазири Азиз Носирзода, мудофаа кенгаши котиби Али Шамхоний, шунингдек, Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
11:44
Исроил ва Ливан 30 йилдан сўнг музокара столига қайтади
09:53
АҚШ Сенати Эрон билан урушни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни рад этди
23:17 / 15.04.2026
Пентагон Кубага қарши ҳарбий операцияга тайёргарликни бошлади – ОАВ
21:59 / 15.04.2026