Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бундеслига. «РБ Лейпциг»ни енгган «Бавария» пешқадамликни қайтариб олди
Германия чемпионатида 10-тур ўйинлари давом этмоқда.
«Бавария» ўз майдонида «РБ Лейпциг»ни қабул қилди. 10-дақиқадаёқ меҳмонлар ҳимоячиси Орбан ўта қўпол ўйини учун майдондан четлатилди. Бу эса мезбонлар ишини анча енгиллаштирди. Натижада, Хамес ва Левандовскининг биринчи бўлимдаги голлари эвазига «Бавария» ўйинни ғалабагача олиб борди.
Бу натижадан сўнг, «Бавария» 23 очко жамғариб, чемпионат жадвалида «Боруссия» Д клубидан ўзиб кетиб, 1-ўринга чиқиб олди. «РБ Лейпциг» ҳисобида 19 очко бор, жамоа учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Германия чемпионати, 10-тур
Бавария – РБ Лейпциг 2:0 (2:0, 0:0)
28 октябрь, «Альянц-Арена» стадиони
Голлар: 1:0 – 19 Хамес, 2:0 – 38 Левандовски.
Бавария – Ульрайх, Хуммельс, Боатенг, Алаба, Мартинес, Роббен (Толиссо, 86), Киммих (Рафинья, 84), Алькантара, Руди, Хамес, Левандовски (Видаль, 45).
РБ Лейпциг – Гулачи, Орбан, Хальстенберг, Клостерманн, Упамекано, Забитцер (Брума, 46), Кейта, Демме, Форсберг (Лаймер, 62), Поульсен, Вернер (Конате, 22).
Огоҳлантириш: Алькантара (82).
Четлатиш: Орбан (13).
Мавзуга оид
07:03 / 07.05.2026
«ПСЖ» қаторасига иккинчи йил финалга чиқди
22:20 / 29.04.2026
ПСЖ ва «Бавария» футбол шаъни учун жанг қилиб, биргаликда ғолиб бўлишди
14:07 / 29.04.2026
Финалдан олдинги финал. «ПСЖ» ва «Бавария» тарихий ўйин ўтказди
23:03 / 19.04.2026