Жаҳон | 00:53 / 28.10.2017
7958
1 дақиқада ўқилади

Европарламент раҳбари: Европа Иттифоқида ҳеч ким Каталония мустақиллигини тан олмайди

Фото: flickr.com

Европа Иттифоқида ҳеч ким Каталония мустақиллигини тан олмайди. Бу ҳақда 27 октябрда твиттерда  Европарламент раиси Антонио Таяни ёзди.

"Бугун Каталония парламентида қабул қилиниши бўйича овоз берилган мустақиллик декларацияси қонун устуворлиги, Испания конституцияси ва Каталониянинг низомига зиддир. Европа Иттифоқида ҳеч ким бу декларацияни тан олмайди", деб ёзган Таяни.

Аввалроқ Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск Испания ҳукумати "куч қўлламаслигига" умид билдирган.

27 октябрда Каталония парламенти муухториятнинг мустақил республика деб эълон қилиниши резолюциясини маъқуллади. Бу ҳужжат янги давлат ҳокимият органларини шакллантириш жарёни бошланишини англатади.

Мавзуга оид