Жамият | 15:06 / 28.10.2017
14809
1 дақиқада ўқилади

Хайрия акциясидан ортган маблағлар бемор болаларга тарқатилди

Фото: KUN.UZ

KUN.UZ сайтида архитектор бўлмоқчи бўлган Робия ҳақида хабар берган эдик. У илик етишмовчилиги касаллиги билан хасталаниб, бу дард билан курашаётган эди. 

Айтиш керакки, Робия учун ташкил этилган хайрия акцияси ғоят уюшқоқлик билан ўтди-ки, қисқа вақт ичида Робиянинг даволаниши учун етарли маблағ йиғилди. Робия Россия Федерациясида даволаниб келди. Ҳозир аҳволи яхши. Шифокорар назоратида. 

Шунингдек, Робия учун йиғилган хайрия маблағлардан ортиб ҳам қолди. Шу боис мазкур маблағларни айни кунда оққон касаллиги билан курашаётган болажонларга ва шароити оғир беморга йўналтирдик. 

Ушбу хайрияда иштирок этган юртдошларимизнинг барчасига катта раҳмат!

Мавзуга оид