Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президентининг ўғли бобоси номидаги медаль билан тақдирланди
Туркманистоннинг Мустақиллик куни 27 октябрда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бир гуруҳ ходимларига мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси номидаги - «Mälikguly Berdimuhamedow» («Маликқули Бердимуҳамедов») медаллари топширилди.
«Туркманистон хроникаси» нашрига кўра, мукофотга сазовор бўлганлар орасида президентнинг ўғли – майор Сардор Бердимуҳамедов ҳам бор, унга подполковник унвони ҳам берилган.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Бердимуҳамедов парламент депутати ҳам саналади.
Мамлакат президентининг матбуот хизмати мукофотга сазовор бўлганлар рўйхатида Сардор Бердимуҳамедовни кўрсатмаган.
Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг бир ўғли (Сардор), уч қизи ва тўрт нафар набираси бор. У 2007 йилдан буён Туркманистон президенти ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026