Apple'нинг илк компьютерларидан бири 40 минг долларга сотилиши кутилмоқда
Apple компаниясининг илк компьютерларидан бири Германиядаги кимошди савдосида 40 минг долларга сотилиши кутилмоқда. Бу ҳақида DailySabah'да маълум қилинди.
Манбага кўра, компания томонидан 1983 йилда ишлаб чиқарилган Lisa-1 инқилобий ПК бўлган. Бу сиқончали биринчи компьютер ҳисобланади.
Apple ҳаммуассислари Стив Жобс ва Стив Возняк томонидан ишлаб чиқилган Lisa-1 оддий матн ўрнига белгиларни қўллаган биринси ПК бўлган.
Таъкидланишича, 35 йиллик компьютер бугунги кунга қадар сақланиб қолган бир неча функциясини намойиш қилди.
Lisa-1 ишлаб чиқарилган вақтда унда энг замонавий технология қўлланган, унинг дастлабки баҳоси 10 минг долларни ташкил қилган, бироқ бугун инфляция суръатларини ҳисобга олиб, унинг баҳоси 24 минг доллар бўлади.
Дунёда 100та Lisa-1 персонал компьютери қолган.
Кимошди савдоси 11 ноябрь куни Кельнда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024