Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Ўзбекистонга келмоқда
БМТ бош котибининг ўринбосари ва БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Юрий Федотов 31 октябрда Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Федотов Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлилий марказида учрашувлар ва музокаралар ўтказади.
Шунингдек, Федотов бошчилигидаги БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси делегацияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг “Терроризмга қарши кураш – чегарасиз ҳамкорлик” номли 5-илмий амалий конференцияда иштирок этади.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026